Бугун 5 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда “Нелегал-2025” операцияси якунланди — 4 мингдан ортиқ мигрант депортация қилинади

Россияда “Нелегал-2025” операцияси якунланди — 4 мингдан ортиқ мигрант депортация қилинади

Россияда ноқонуний миграцияга қарши йўналтирилган “Нелегал–2025” операцияси якунланди.

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, тадбир давомида мамлакат ҳудудида яшаш қоидаларини бузган 4 мингдан ортиқ чет эл фуқароси аниқланган.

Суд қарорларига асосан уларнинг барчаси мамлакатдан чиқариб юборилади.

Операция давомида миграция қоидаларини бузган шахсларни аниқлаш, яшаш жойларида ва иш жойларида текширувлар ўтказиш ишлари амалга оширилган.

Вазирлик баёнотида таъкидланишича, айрим ҳолларда мигрантлар ёлланма меҳнат шартларини бузгани, вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан ишлагани ва ҳужжатларини қалбакилаштирган ҳолда фаолият юритгани аниқланган.

Киритилди: 14:34 02.11.2025. Ўқилди: 898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!