Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россияда мигрантлар фарзандлари учун патент тўлови оширилади

Россияда мигрантлар фарзандлари учун патент тўлови оширилади


2027 йил 1 январдан бошлаб Россияда меҳнат мигрантлари ўз қарамоғидаги ҳар бир вояга етмаган фарзанди учун патент тўловини 50 фоизга кўпроқ тўлайди. Бу ҳақда Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев маълум қилди.

Янги тартибга кўра, гап алоҳида солиқ жорий этилишида эмас, балки патент учун тўланадиган қатъий белгиланган аванс тўловининг оширилишида.

Масалан, 2026 йилда Москвада патент тўлови ойига 10 минг рублни ташкил этган. Шу ҳисобда бир нафар фарзанд учун қўшимча тўлов тахминан 5 минг рубль, икки нафар фарзанд учун эса 10 минг рубль бўлиши мумкин.

2027 йил учун аниқ суммалар ҳудудий ва дефлятор коэффициентлари тасдиқлангач маълум бўлади.

Шунингдек, патент бекор қилинган тақдирда, мигрант 15 кун ичида фарзандлари билан бирга Россияни тарк этиши шартлиги белгиланган.

Россия ҳукумати бу чораларни мигрантларнинг ишламайдиган оила аъзолари туфайли ижтимоий соҳага тушаётган юкламани камайтириш билан изоҳламоқда.

Киритилди: 21:40 11.11.2026. Ўқилди: 773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар