Афғонистон Россия ҳукуматига қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун ўз фуқароларини жалб қилишни таклиф қилди. Кейинчалик улар курьерлик ва такси хизматларида ҳам иш бошлаши мумкин.
Бу масала Афғонистон делегациясининг яқинда Татаристонга ташрифи чоғида муҳокама қилинган. Унда Кобул вакиллари республика раҳбари Рустам Минниханов билан учрашув ўтказган.
Афғонистоннинг Россиядаги элчиси Гулл Ҳассанга кўра, келгусида Қобул бошқа соҳалар учун ҳам ишчи кучини тақдим этишга умид қилмоқда.