Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияда ҳамюртларимиз паспортларини олдириб қўйиб, маошсиз ишлаб келаётгани маълум бўлди

Россияда ҳамюртларимиз паспортларини олдириб қўйиб, маошсиз ишлаб келаётгани маълум бўлди

Жорий йилнинг май ойида оғзаки келишув асосида 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерацияси Самара вилоятидаги иссиқхонада вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган.

Иш берувчи юртдошларимизнинг паспортларини олиб, патент расмийлаштирган, лекин ҳужжатларини қайтариб бермаган. Шунингдек, олдиндан келишилган ҳар ой учун 40 минг рубль иш ҳақларининг 3 ойлиги берилмаган.

Меҳнат мигрантлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара вилоятидаги ваколатхонасига видеомурожаат орқали паспортларини олиб бериб, мажбурий меҳнатдан озод қилинишини сўраган.

Ваколатхона ходимлари Самара вилояти Кинель шаҳри ички ишлар бошқармасига фуқароларимизни мажбурий меҳнатдан озод қилишда ёрдам сўраб, ариза ёзган. Муаммо ўрганилди ва қисқа муддатда ички ишлар ходимлари билан биргаликда юртдошларимизнинг иш жойларига бориб, муаммолари ҳал этилди.

Киритилди: 09:52 05.08.2021. Ўқилди: 1658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!