Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда Google, Android ва iOS блокланиши мумкин

Россияда Google, Android ва iOS блокланиши мумкин


Россия Федерацияси ҳудудида Google, Android ва iOS дастурлари блокланиши мумкин. Бу ҳақда Россия Давлат думаси депутати Алексей Диденко берган маълумотга таяниб, «Лента.ру» нашри хабар берди.


Айтилишича, ушбу платформалар маълумотларни қайта ишлаш ва тўплаш функцияларига эга эканлигини боис расмийлар уларга тақиқ қўйишга чақирган. Депутатларнинг бир гуруҳи Google, Android ва iOSга муқобил платформалардан фойдаланишни тавсия қилган.

Депутат Диденко платформаларни блоклаш ташаббуси дума вакиллари талаби билан эмас балки вазият тақозоси билан амалга оширилишини билдирган.

Ҳукумат маълумотлар оқимини назорат қилиш ҳамда шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш учун шундай йўл тутишга мажбур бўлган.

«Бу бизнинг ташаббусимиз билан содир бўлмаяпти. Давлат хизматчилари ва мансабдор шахсларга ушбу платформалардан, айниқса, махфий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлган дастурлардан фойдаланиш амалда узоқ вақтдан бери тақиқланган. Шу боисдан ҳам энди фойдаланувчилар бошқа муқобил платформалардан фойдаланишига тўғри келади», деди Алексей Диденко.
Депутат халқаро платформа ва дастурларнинг Россияда блокланиши мамлакат аҳолиси учун фожиа эмаслигини айтган. Бунга мисол сифатида 2022 йилда Россия ҳудудида Нетфлих фаолияти тўхтагани, бироқ унинг аналоглари фаоллашгани келтирилган.

Шунингдек, Алексей Диденко Google, Android ва iOS айнан қандай маълумотларга таҳдид солаётганини аниқ айтмаган. Ушбу компанияларга қачон ва қанча муддатга чеклов киритилиши ҳам очиқланмаган.

Киритилди: 14:45 03.08.2024. Ўқилди: 1186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!