Россия Ташқи ишлар вазирлигида Умумевропа ҳамкорлик департаменти ўрнига Европа муаммолари департаменти ташкил этилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова “РБК” нашри билан суҳбатда департаментнинг қайта номланиши "геосиёсий вазиятнинг ўзгариши ва ТИВ фаолиятини унга мослаштиришнинг зарурати" билан боғлиқлигини таъкидлади.
ЕХҲТ, Европа Кенгаши, Европа Иттифоқи ва НАТО масалалари ушбу департамент ихтиёрида қолмоқда.
Россия 2022 йил март ойида Европа Кенгашидан чиқиб кетган. Европа Иттифоқи ва НАТО мамлакатлари Россия Федерациясининг “бузғунчи неолиберал қадриятларни мажбурловчи ташкилотлар” рўйхатига киритилган.
Шунга қарамай, Россия Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Декабр ойида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ЭХҲТнинг Малтадаги Ташқи ишлар вазирлари кенгашига ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу унинг Украинага қарши кенг кўламли уруш бошланганидан кейин Европа Иттифоқига илк ташрифи бўлади.