Бугун 20 сентябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Россияда энг кўп сотиладиган автомобиль қайси?

Россияда энг кўп сотиладиган автомобиль қайси?

2019 йил август ойининг охирида Россия автомобиль бозорининг энг машҳур модели Lada Granta бўлди. Бу ҳақда «Автостат» таҳлил агентлиги хабар берди.

Ҳисобот даврида Россияда 11132 дона Lada Granta сотилган. Бу 2018 йил август ойига нисбатан 60 фоизга кўп. Иккинчи энг оммабоп автомобиль – Lada Vesta. Унинг августдаги савдоси 10 фоизга ўсиб, 9329 донага етди.

Учликни Жанубий Кореянинг KIA Rio автомобили якунлади. Ушбу моделнинг сотув кўрсаткичлари 6989 дона. Бу ўтган йилга нисбатан 11 фоизга кам дегани.

Шуни таъкидлаш керакки, 2019 йил августида АвтоВАЗ Россияда қолган автокомпаниялар орасида энг кўп – 30012 Lada русумли автомобилларни (+4,5%) сотди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг дастлабки саккиз ойида Россияда Lada дилерлари 233 684 дона автомобиль сотган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоизга кўп.

Киритилди: 08:08 06.09.2019. Ўқилди: 1627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!