Дума спикери Володиннинг сўзларига кўра, рус тили давлат тили мақомини олган давлатларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасигина Россияда тан олинади.
Ҳозирча Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон, Тожикистон фуқаролари ҳайдовчилик гувоҳномалари билан Россияда ҳаракатланса бўлади.
Қолган мамлакатлар, жумладан ўзбекистонликлар ҳам алоҳида имтиҳон топширган ҳолда рус гувоҳномасини олиши керак бўлади.
Володиннинг сўзларига кўра, рус тилини билиш Россияда хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олишда асосий масала ҳисобланади.
Бунга мисол тариқасида Володин Россия ҳукумати томонидан таклиф қилинган Арманистон фуқароларининг ҳайдовчилик ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини келтирди. Ушбу қонун лойиҳаси Давлат думасида қўллаб-қувватланмади, чунки у ерда рус тили Беларус ва Қирғизистондаги каби расмий тил эмас.