Россияда эркаклар улуши кескин камайиб кетди. Хусусан, 2024 йилги маълумотларга мувофиқ, аҳолининг 63 фоизини аёллар, атиги 37 фоизни эса эркаклар ташкил этмоқда. Бу ҳақда Civixplorer компанияси томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларида эълон қилинди (https://x.com/Civixplorer/status/1969372971828404439).
Тадқиқодга кўра, Россиядан ташқари, аёллар сони эркаклардан кўпроқ бўлган мамлакатлар сифатида АҚШ (52,7 фоизга 47,3 фоиз), Бразилия (53,3 фоизга 46,7 фоиз), Бангладеш (53,8 фоизга 46,2 фоиз), Мексика (54,4 фоизга 45,6 фоиз), Япония (55,5 фоизга 44,5 фоиз), Германия (52,3 фоизга 47,7 фоиз) ва Таиланд (55 фоизга 45 фоиз) келтирилган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг май ойида Россияда пенсия ёшидагилари орасида аёллар эркакларга қараганда деярли икки баравар кўплиги маълум қилинган.