Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россияда абонентларга чет элдан қўнғироқларни қабул қилиш тақиқланиши мумкин

Россияда абонентларга чет элдан қўнғироқларни қабул қилиш тақиқланиши мумкин

Ушбу чора Рақамли ривожланиш вазирлиги томонидан фирибгарликка қарши кураш воситаси сифатида янги қонун лойиҳасига киритилган.

Яъни абонентларда хориждан қўнғироқларни автоматик равишда қабул қила олмайди. Лекин муайян чет давлатдан қўнғироқ қабул қилиш керак бўлса, абонент бу ҳақда олдиндан операторга хабар бериши керак бўлади.

Операторлар хориждан амалга оширилаётган барча қўнғироқларни рўйхатга олиши ва улар ҳақидаги маълумотларни 3 йилгача сақлаши керак бўлади.

Янги қонун айни дамда муҳокама босқичидан ўтмоқда, Дума томонида маъқулланган тақдирда у 2026 йилнинг 1 мартидан кучга киради.

2024 йилда телефон фирибгарлари россияликларнинг 27,5 млрд рубл пулини ўғирлаган. Асосан пенсия ёшидаги кишилар фирибгарлар қурбонига айланмоқда.

Киритилди: 17:10 28.07.2025. Ўқилди: 941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!