Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ёниб кетди

Россияда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ёниб кетди

Россия Федерациясининг Татаристон бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотлаига кўра, жорий йил 24 декабрь эрталаб соат 3:00 ларда Татаристон Республикасида Елабуга муниципал туманида жойлашган «МИР» чорвачилик фермасининг иншоотида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари (А.Б. 1976 й.т., Х.Х., 1965 й.т., Ж.У., 1970 й.т., Б.Н., 1995 й.т. ва С.Д., 2002 й.т.) ҳалок бўлган.

"Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олиниб, тезкор равишда Бош консулхона дипломатлари воқеа жойига сафарбар этилганлар ва ваколатли органлар билан зарур тадбир ва ишларни (шахсга аниқлик киритиш ва ҳқ.) олиб бориб, ҳалок бўлганларни жасадларни Ватанга қайтариш ишларини ташкил этишга қаратилган чоралар кўрилмоқда", -дейилади расмий хабарда.

Киритилди: 14:55 24.12.2024. Ўқилди: 1596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!