Бир кеча-кундузда Россия ҳаво ҳужумлари натижасида 1 миллиондан ортиқ украиналик электр энергиясиз қолди, деди пайшанба куни минтақа расмийлари.
«Ҳозирги вақтда [Лвов вилоятида] 523 минг абонент электр таъминотидан маҳрум», деди вилоят раҳбари Максим Козитский ижтимоий тармоқдаги постида.
Айни пайтда, шимоли-ғарбий Ривне вилоятида 280 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган, деди вилоят раҳбари Александр Ковал. Ривнедаги баъзи мактабларга масофадан туриб ўқиш буюрилди.
Маъмурият раҳбари Иван Руднитскийнинг сўзларига кўра, 215 минг хонадонда электр энергияси йўқ.
Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермакнинг таъкидлашича, Россия совуқ мавсумда Украина инфратузилмасига зарба бериш учун ракеталар захирасини тўплаган.
«Уларга ақлдан озган иттифоқчилар томонидан, жумладан, Шимолий Кореядан ёрдам берилади», — деб ёзди у Телеграмъда.