Россия 1980 йиллардан бери энг йирик қайта қуролланиш дастурини тайёрламоқда ва 2030 йилгача Европага ҳужум қилиши мумкин.
Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Апостроф TV телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Разведка раҳбарининг таъкидлашича, ҳозирда Европа мамлакатлари учун бундай таҳдид мавжуд бўлмаса-да, прогноз Россиянинг режалари ва истаклари билан боғлиқ.
"Улар режалаштиришмоқда ва тайёрланишади" - деди Кирилл Буданов.
Бош разведка бошқармаси раҳбари Европа бундай таҳдиддан хабардор эканини қўшимча қилди. Улар бунга қандай муносабатда бўлишлари вақт ўтиши билан кўринади.
"Ҳозирда кенг кўламли қуролларни ишлаб чиқиш дастури тайёрланмоқда. Бу моҳиятан Россия Федерациясини 2037 йилгача қайта қуроллантиришдир. У ерда тезлаштириш даражаси 2030 йилгача. Бу 80 йиллардан бери энг катта дастурдир. Ҳозирда у фақат қайта қуролланиш учун тахминан 1,2 триллион долларга баҳоланмоқда. Бу Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг бюджети эмас, Россия Федерациясининг замонавий қуролланиш ва қайта қуроллантириш дастури. Бу жиддий дастурлар ва жиддий маблағлар”, деди у.