Ижтимоий тармоқларда хабар берилишича, мазкур омбор Челябинск марказидан атиги беш километр узоқликдаги саноат зонасида жойлашган. Маълумотларга кўра, ҳужумда иштирок этган камида икки юк машинаси Челябинск вилоятига тегишли давлат рақамларига эга бўлган.
Тўрт нафар ҳайдовчи аллақачон сўроқ қилинган. Улардан камида учтаси Челябинскдан Россиянинг турли ҳудудларига каркасли уйларни етказиб бериш бўйича буюртма олганини, аммо йўл давомида, белгиланган жойларда тўхтаганларида, юк машиналарининг ичидан дронлар учиб чиқа бошлаганини айтган.
Маълумотларга кўра, юк машиналари 37 ёшли Артём исмли шахсга тегишли бўлиб, у Украинада туғилган. Айни вақтда Артём қидирилмоқда.