Россия "Исломий давлат"нинг афғон қаноти ҳисобланган "Вилоят Хуросон" террорчилик гуруҳига қарши курашда "Толибон" ҳаракатига ёрдам бериш ниятида.
Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов "РИА Новости"га берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Толибон "глобал жиҳод" мафкурасини тарғиб қилувчи "Вилоят Хуросон"га фаол қаршилик кўрсатмоқда.
"Бу гуруҳ Россия учун ҳам, Афғонистон учун ҳам умумий душман", - дея таъкидлади Кабулов.
Унинг қўшимча қилишича, Москва тегишли тузилмалар орқали Толибонга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр.