Россиянинг “Газпром” компанияси ва Хитойнинг CNPC корпорацияси “ҳуқуқий кучга эга меморандум”ни имзолади, дея хабар бермоқда нашр.
"Ҳужжат Ямалдаги газ конларидан Хитойга газ етказиб бериш учун мўлжалланган “Сибир қудрати — 2” газ қувурини қуришни назарда тутади", — дея аниқлик киритди “Газпром” раҳбари Алексей Миллер.
“Интерфакс” хабарига кўра, янги келишув доирасида газ етказиб бериш муддати 30 йилни ташкил этади, йиллик ҳажм эса 50 миллиард куб метр бўлади.
Бундан ташқари, “РБК” нашрининг ёзишича, томонлар “Сибир қудрати” қувури орқали газ етказиб беришни 38 миллиарддан 44 миллиард куб метргача, “Шарқий йўналиш” қувури орқали эса 10 миллиарддан 12 миллиард куб метргача оширишга келишиб олган.
"Россия ва Хитой “Сибир қудрати — 2” лойиҳасини узоқ йиллардан бери муҳокама қилиб келади. Ушбу газ қувури “Газпром”нинг Ямалдаги конларидан бошланиб, Ғарбий Сибир ва Мўғулистон ҳудудлари орқали Хитойнинг шимоли-шарқига етиб боради. Лойиҳа амалга оширилса, бу Россияни Хитой газ бозоридаги энг йирик етказиб берувчига айлантириши мумкин", дея ёзмоқда нашр.