Баканов Санкт-Петербургда Россия ва Хитой ҳукумат раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда қатнашган.
«Бизда “Чанъэ-7” қўшма ой миссияси ҳам бор. Шунингдек, Марсни ўрганиш бўйича қўшма миссияни ҳам бошлаяпмиз — сайёрани тадқиқ қилиш учун асбоб-ускуналар ва техник воситалар ишлаб чиқарилмоқда», — дея Бакановнинг сўзларини келтирди «Роскосмос».
«Роскосмос» раҳбари Хитойни Россиянинг муҳим ҳамкорларидан бири деб атади.
Унинг таъкидлашича, икки мамлакат Ерни масофадан зондлаш маълумотларини ўзаро алмашмоқда, шунингдек, Россиянинг ГЛОНАСС ва Хитойнинг «Бэйдоу» сунъий йўлдош навигация тизимлари сигналларидан ҳамкорликда фойдаланмоқда.