Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ва Хитой ҳарбий коалиция тузиш бўйича резолюция лойиҳасига вето қўйди

Россия ва Хитой ҳарбий коалиция тузиш бўйича резолюция лойиҳасига вето қўйди

Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашида Ҳўрмуз бўғозини очиш мақсадида ҳарбий коалиция тузиш бўйича резолюция лойиҳасига вето қўйди.

Reuters агентлигининг хабар беришича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Россия ва Хитой вакиллари Баҳрайн, Иордания, Қатар, Кувайт, БАА ҳамда Саудия Арабистонининг Ҳўрмуз бўғозида тижорат кемалари қатновини қайта тиклаш ва ҳимоя қилишга қаратилган резолюция лойиҳасини блоклади.

Ҳужжат Ҳўрмуз бўғозидан фойдаланишдан манфаатдор давлатларни ушбу йўналиш бўйлаб тижорат кемалари қатновининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлаш учун "вазиятга мос келадиган мудофаа характеридаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш"га чақиради.

"Форс кўрфази мамлакатлари қарийб бир ҳафта давомида Россия ва Хитойни Ҳўрмуз бўғозини ҳимоя қилиш тўғрисидаги резолйцияни қабул қилишга кўндиришга уринишди, аммо улар барибир бунга қарши чиқди", дея ёзмоқда агентлик.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!