Исроил ҳарбийлари Эрон фуқароларини мамлакат бўйлаб темир йўл хизматларидан фойдаланиш хавфли эканлигидан огоҳлантирмоқда.
Исроил мудофаа кучларининг форс тилидаги Х расмий ижтимоий тармоғи орқали тарқатилган "шошилинч баёнотда" фуқаролардан хавфсизлик нуқтаи назаридан маҳаллий вақт билан соат 21:00 га қадар поездларда ҳаракатланмаслик ва темир йўл излари яқинида бўлмаслик сўралган.
Ҳарбийларнинг таъкидлашича, темир йўл тизимидан фойдаланиш айни дамда инсонлар ҳаётини жиддий хавф остига қўяди. Ушбу огоҳлантириш Эроннинг бутун темир йўл инфратузилмаси Исроил нишонига айланиши мумкинлигидан далолат беради. Ҳозирча Эрон расмийлари ушбу таҳдид юзасидан бирор бир баёнот бергани йўқ.