Бу ҳақида республика СанЭпидҚўм раиси ўринбосари Нурмат Отабеков Sputnik матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда айтиб берди.
🔸Улардан бири — халқаро медико-санитар нормаларни, иккинчиси — Ўзбекистон ҳудудида жойлашган табиий вабо ўчоқларини ўрганишга қаратилган.
🔸Учинчиси — 3-4 хавф гуруҳига кирувчи микроорганизмларнинг антибиотикларга қарши туриш хусусиятларини ўрганишга қаратилган.
🔸Яна иккита лойиҳа республикада ОИТС билан боғлиқ вазиятни ўрганишга қаратилган.
“Ўзбекистон ёпиқ мамлакат эмас. Бугун ҳудуддаги қўшнилар билан фаол иқтисодий-ижтимоий алоқаларни илдам ривожлантириб бораётган вазиятда аҳолининг санитар-эпидемиологик хавфсизлигини сақлаб қолиш жуда муҳим аҳамиятга эга”, - деди Отабеков.