Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия ва Украина урушни тугатиш учун амалий муросаларга тайёр

Россия ва Украина урушни тугатиш учун амалий муросаларга тайёр

АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви ва америкалик музокарачи Жаред Кушнер Россия ҳамда Украина ўртасидаги урушни якунлаш бўйича музокараларда томонлар амалий муросаларга бориш зарурлигини англаётганини билдирди.

«Оммавий ахборот воситаларида ҳар икки томоннинг максимал талаблари ва кескин сиёсий баёнотлари ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ ёпиқ музокаралар давомида ҳар икки томон ушбу урушни тугатиш учун амалий муросалар зарурлигини англаётгани маълум бўлди», — деб ёзди Кушнер X ижтимоий тармоғида.

Шунингдек, америкалик музокарачи НАТО Европа хавфсизлигининг муҳим таянчи бўлиб қолишини таъкидлади. У Европа ҳамкорлари ҳам музокара жараёнида бевосита иштирок этишини исташларини қайд этди.

Кушнернинг сўзларига кўра, муҳокамалар давомида бир қатор янги таклифлар илгари сурилган бўлиб, уларнинг айримлари музокараларда жиддий ижобий силжишларга олиб келиши мумкин.

Аввалроқ The New York Times нашри ўз ихтиёридаги ҳужжатга таяниб, Россия НАТО қўшинларини Польша ва Болтиқбўйи давлатларидаги шарқий қанотидан олиб чиқишни ҳамда Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: Бугун 08:26. Ўқилди: 489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар