Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ва Украина 1200 га яқин асирга олинганларни ўзаро алмаштиради

Россия ва Украина 1200 га яқин асирга олинганларни ўзаро алмаштиради

Истанбулдаги музокараларнинг учинчи раундида Россия ва Украина нафақат ҳарбийлар, балки тинч аҳоли вакилларини ҳам алмашиш бўйича келишувга эришди.

Бу ҳақда "ТАСС" манбаси маълум қилди.

"Асосий натижа: нафақат ҳарбийлар, балки тинч аҳоли вакилларининг ҳам алмашинуви", — деди агентлик манбаси.

Москва ва Киев вакилларининг Истанбулдаги учрашуви 40 дақиқага яқин давом этди.

Россия ва Украина ўртасида ҳар икки томондан 1200 га яқин одам алмаштирилади.

Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия Украина томонига яна 3000 нафар Украина Қуролли кучлари аскарларининг жасадини топширишни ҳам таклиф қилган.

Киритилди: 09:30 24.07.2025. Ўқилди: 986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!