Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ва Исроил БМТнинг можароли ҳудудларида жинсий зўравонликка алоқадор давлатлар рўйхатига киритилиши мумкин

Россия ва Исроил БМТнинг можароли ҳудудларида жинсий зўравонликка алоқадор давлатлар рўйхатига киритилиши мумкин

Нашрнинг ёзишича, Россия Қуролли кучлари ва улар билан боғлиқ ҳарбий тузилмалар БМТнинг можаро ҳудудларидаги жинсий зўравонлик ҳақидаги янги ҳисоботида украин ҳарбий асирларига нисбатан содир этилган жинсий зўравонликнинг иштирокчилари сифатида тилга олинган.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳисоботни тақдим этиш жараёнида, шунингдек, унда Исроил хавфсизлик кучлари томонидан фаластинлик маҳбусларга нисбатан шундай ҳаракатлар содир этилгани ҳақида ишончли маълумотлар борлигини айтди.

Гутерришнинг сўзларига кўра, Исроил ҳақидаги маълумот ҳисобот чоп этилишидан бир неча кун олдин БМТга етказилган.

Умуман олганда, БМТ ҳисоботида қайд этилишича, 2024 йилда бутун дунёда можаро ҳудудларида жинсий зўравонлик ҳолатлари 25 фоизга ошган. Тасдиқланган маълумотларга кўра, бундай ҳаракатлар оқибатида камида 4600 нафар инсон жабрланган. Жабрланувчиларнинг асосий қисми аёллардир.

Киритилди: 12:36 15.08.2025. Ўқилди: 816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!