Кремль маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин Бразилия раҳбари Луис Инасиу Лула да Силва билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат Бразилия томони ташаббуси билан бўлиб ўтган.
Етакчилар Венесуэла атрофидаги вазият ва долзарб халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиб, мамлакат суверенитети ва миллий манфаатларини қўллаб-қувватлаш борасида умумий ёндашувга эга эканликларини таъкидлашди.
Шунингдек, Путин ва Лула да Силва БМТ ҳамда BRICS доирасида, жумладан АҚШ ҳаракатлари фонида, саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.
Музокараларда икки давлат ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.