Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия, Беларус журналист ва физиотерапевтларига Париж олимпиадасида иштирок этишига руҳсат берилмади

A A A
Россия, Беларус журналист ва физиотерапевтларига Париж олимпиадасида иштирок этишига руҳсат берилмади

Франция жосуслик хавфи туфайли Россия ва Беларус журналистлари ва физиотерапевтларини Париж олимпиадасида иштирок этишига руҳсат бермади.

Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазирлиги раҳбари Жералд Дарманен Le Journal du Dimanche нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, нафақат Россия ва Беларус вакиллари, балки баъзи бошқа давлатлар фуқаролари ҳам Францияга киритилмаган. Вазир бошқа давлатлар номини очиқламаган.

"Улар террорчилик ҳужумларини амалга ошириш учун келмагандир. Аммо улар анъанавий жосуслик ва киберҳужумларни амалга оширишлари мумкин. Франция расмийлари Олимпиадада қатнашмоқчи бўлган 960 минг кишини улар хавф туғдирмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун синчиклаб текширган. Турли хавфли тоифадаги ҳамда радикал гуруҳларга алоқадор 4340 нафар шахс олимпиада ўйинларида иштирок этишдан четлаштирилди", — дея аниқлик киритди Дарманен.

Киритилди: 21:05 21.07.2024. Ўқилди: 1206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!