Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия ва Беларус бир-бирини ҳимоя қилиш учун ядро қуролидан фойдаланишга тайёр

Россия ва Беларус бир-бирини ҳимоя қилиш учун ядро қуролидан фойдаланишга тайёр

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин маълум қилди.

"Россия ва Беларус қуролли кучлари ҳамда хавфсизлик органлари ўртасидаги ҳамкорлик усуллари доимий равишда такомиллаштирилмоқда. Биз иттифоқдош давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча воситаларни, жумладан ядровий воситаларни ишга солишга доимий шай ҳолатидамиз", — деди Галузин.

​У, шунингдек, NATO кучлари Россия ва Беларус чегаралари яқинида намойишкорона ва провокацион тарзда кучайтирилаётганини билдирди.

Экспертларнинг фикрича, блокнинг европалик аъзолари шу йўл билан Россиянинг эътиборини Украинадан чалғитишга ва Белоруссиядаги вазиятни беқарорлаштиришга уринмоқда. Беларус ҳудудида Россия Федерациясининг ядровий қуроллари мавжудлиги тўғридан-тўғри ҳарбий можаро эҳтимолини пасайтиради.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!