Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия ва АҚШнинг музокаралар бўйича қўшма баёноти Тошкент вақти билан соат 13:00 да эълон қилиниши мумкин

Россия ва АҚШнинг музокаралар бўйича қўшма баёноти Тошкент вақти билан соат 13:00 да эълон қилиниши мумкин

Саудия Арабистони пойтахтида бир кун аввал ўтказилган маслаҳатлашувлар якунлари бўйича Вашингтон ва Москванинг қўшма баёноти сешанба куни Тошкент вақти билан соат 13:00да эълон қилиниши мумкин.

Бу ҳақда Американинг CBS телеканали хабар бермоқда.

Унинг манбаларига кўра, “баёнот Вашингтон вақти билан соат 4:00да (Тошкент вақти билан 13:00) эълон қилиниши режалаштирилган". Нашр ушбу ҳужжатга оид тафсилотларни келтирмайди. Телеканал манбаларига кўра, "Ар-Риёддаги экспертлар гуруҳи томонидан АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига етказилган хабарлар оптимистик бўлиб туюлди".

Аввалроқ Reuters агентлиги Оқ уйдаги манбага таяниб, Вашингтон маъмурияти Саудия Арабистонида Россия ва Украина вакиллари билан маслаҳатлашувларни ижобий баҳолагани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 10:48 25.03.2025. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!