Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари Путин-Трамп учрашуви тайёргарлигини муҳокама қилишди

Россия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари Путин-Трамп учрашуви тайёргарлигини муҳокама қилишди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио телефон орқали мулоқотда икки давлат раҳбарларининг 15 август куни Аляскада бўлиб ўтадиган учрашувига тайёргарликни муҳокама қилди.

Бу ҳақда Россия дипломатик агентлиги маълум қилди.

"12 август куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди. Улар 15 август куни Аляскада Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарликнинг айрим жиҳатларини муҳокама қилди", — дейилади ТИВ хабарида.

Томонлар Россия-Америка саммитини Аляскада муваффақиятли ўтказиш тарафдори эканликларини тасдиқладилар.

Киритилди: 07:30 13.08.2025. Ўқилди: 926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!