Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия ва АҚШ раҳбарлари ўртасида телефон суҳбати ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда

Россия ва АҚШ раҳбарлари ўртасида телефон суҳбати ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби маълум қилди.

Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, 13 март куни кечқурун Россия президенти Владимир Путин АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан суҳбатда Доналд Трамп учун муҳим маълумот ва қўшимча сигналларни маълум қилган.

Песковнинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтонда "президентлар мулоқоти зарур" деган тушунча мавжуд, бироқ унинг санаси ҳали келишилмаган. Бу масала Уиткоффнинг АҚШ президентига ҳисобот берганидан кейин ҳал қилинади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Путин Украина бўйича сулҳга тайёрлигини билдирган, бироқ бу масалада муайян "нозик жиҳатлар" борлигини таъкидлаган эди.

Киритилди: 16:03 14.03.2025. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!