Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия ва АҚШ фуқароси Қозоғистон орқали Россия Федерациясига қурол етказиб берганини тан олди

Россия ва АҚШ фуқароси Қозоғистон орқали Россия Федерациясига қурол етказиб берганини тан олди

Россия ва АҚШ фуқароси Дмитрий Тимашев Россия Федерациясига қарши санкцияларни бузганликда айбини тан олди, деб хабар бермоқда АҚШ Адлия вазирлиги. Гап ўқотар қурол қисмлари, бутловчи қисмлар ва ўқ-дориларни Россияга рухсатсиз экспорт қилиш ҳақида бормоқда.

Тергов маълумотларига кўра, 58 ёшли Тимашев бу товарларни қизининг ўқиши ва Екатеринбургдаги ижара ҳақини тўлаш эвазига юборган. Қурол экспорти 2020–2023 йилларда амалга оширилди. 2022 йилнинг июлигача посилкалар тўғридан-тўғри Россияга, кейинроқ эса Қозоғистон орқали жўнатилди. Декларацияларда посилкаларнинг мазмуни ҳақида ёлғон маълумотлар берилган.

Ҳукм 8 ноябрга белгиланган. Тимашев 5 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. АҚШ Адлия вазирлиги хабарида маҳсулотларни олувчи ким эканлиги айтилмаган.

Киритилди: 12:28 08.06.2024. Ўқилди: 1784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!