АҚШ ва Россия Европага россиялик газ етказиб беришни қайта бошлаш имкониятини муҳокама қилмоқда, деб хабар беради Reuters.
Агентлик манбаларига кўра, музокараларга яқин шахслар Россиянинг Европа Иттифоқи газ бозоридаги ўрнини тиклаш эҳтимоли Россия ва Украина ўртасида тинчлик келишувини мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкинлигини айтган.
Бу хабарга жавобан «Газпром» акциялари ижобий реакция берди. 8 май давомида газ компанияси акциялари бозорда етакчи ўсиш кўрсаткичларидан бирини намоён этди.
Европа Иттифоқи ҳозир ҳам Россиядан газ сотиб олишни давом эттирмоқда, лекин бу асосан суюлтирилган табиий газ (СПГ) кўринишида бўлиб, у «Турк оқими» газ қувури орқали Европа мамлакатларига етказиб берилади. Шу билан бирга, Украина уруши бошланишидан олдин 40% бўлган россиялик газнинг умумий импортдаги улуши ҳозирда 19% гача пасайди.