"Россия томони Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни диққат билан кўриб чиқмоқда ва ўзбекистонлик ҳамкорларнинг тегишли сўрови ваколатли органларга етказилмоқда. Олинган объектив маълумотлар белгиланган тартибда Тошкентга юборилади", – дея муносабат билдирди Захарова.
Аввалроқ Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурханов мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Россияда ўзбек фуқароларига нисбатан тинтувлар ўтказилаётгани ва ғайриқонуний муносабатда бўлаётганидан хавотирда экани, шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россия Ташқи ишлар вазирлигига тушунтириш беришни сўраб нота юборганини маълум қилганди.