Финландия Украина бўйича келишувга эришилса, Россия ўз қўшинларини NATO чегараларига жойлаштириши мумкинлигидан огоҳлантирди — Financial Times.
"Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди. Унинг огоҳлантиришича, Украинада тинчлик келишувига эришилгандан кейин ҳам Россия ўз қўшинларини NATO'нинг шарқий қанотига, хусусан Финландия чегарасига кўчириши мумкин, бу эса минтақа хавфсизлигига таҳдид туғдиради", дейилади нашр хабарида.
Шу сабабли, Финландия бош вазири Европа Иттифоқи давлатларини Россия билан чегарадош мамлакатларни қўллаб-қувватлаш учун мудофаа соҳасига ажратиладиган маблағларни оширишга чақирди.