“16 май куни Истанбулда, АҚШ Туркия ва Саудия Арабистони кўмагида, Россия ва Украинанинг тўғридан-тўғри музокараларининг биринчи раунди бўлиб ўтди. Ўшанда Москва ва Киев барқарор тинчлик ўрнатиш бўйича ўз позицияларини акс эттирувчи ҳужжатлар тайёрлаши ҳақида келишиб олишган эди.
Россия томони тегишли меморандумни тайёрлади ва бизнинг делегациямиз уни Истанбулда, душанба 2 июнь куни Украина томонига тақдим этишга тайёр.
Фақат сўзда эмас, ҳақиқатда тинчлик ўрнатиш тарафдори бўлган барча томонлар музокараларнинг иккинчи раунди ўтказилишини қўллаб-қувватлайди деб умид қиламиз”, - деди Лавров.