Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия урушни давом эттириш учун вақтни чўзмоқчи – Зеленский

Россия урушни давом эттириш учун вақтни чўзмоқчи – Зеленский

Россия урушни давом эттириш учун вақтни чўзмоқчи, деди Владимир Зеленский.

"Энг муҳими тинчликка эришиш йўлидаги дипломатик саъй-ҳаракатлар мувофиқлаштирилган ва реал натижаларга қаратилган бўлиши керак. Аниқки, Россия уруш ва оккупацияни давом эттириш учун вақтни чўзмоқда", — деб ёзади Украина президенти Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, Киев Москвага босим ўтказиш ва уни "ўз хатти-ҳаракатини ўзгартириш"га мажбурлаш учун ҳамкорлар билан иш олиб бормоқда.

"Россия ва Украина ўртасидаги уруш музокаралар столида якунланиши керак ва бу жараёнда аниқ ва реал таклифлар зарур. Украина ҳар қандай самарали музокара форматига тайёр. Агар Россия ҳали ҳам нореал шартларни илгари суришда ва эҳтимолий натижаларга путур етказишда давом этса, бу оғир оқибатларга олиб келиши керак", — дея қўшимча қилди Зеленский.

Киритилди: 09:06 21.05.2025. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!