Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия Украинанинг Одесса ва Николаев вилоятларига зарба берди — “Медуза”

Россия Украинанинг Одесса ва Николаев вилоятларига зарба берди — “Медуза”

Нашрнинг хабар беришича, Одессада аҳолининг катта қисми иссиқлик ва электр таъминотисиз қолди, шаҳарда жамоар транспорти ҳаракатдан тўхтаган.

Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер тунги зарбаларни “энг йирик оммавий ҳужумлардан бири” деб атади. Унинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида икки киши жароҳат олган, ҳалок бўлганлар ҳақида хабар берилмаган.

Бундан ташқари, Россия Николаев вилоятига ҳам зарбалар берган. Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Кимнинг сўзларига кўра, Баштанка ва Николаев туманларидаги аҳоли пунктлари электрсиз қолган, шунингдек, Николаев шаҳрининг муҳим инфратузилмаси ва электр транспорти зарар кўрган.

Николаевга уюштирилган зарбалар натижасида беш киши жароҳат олган, уларнинг учтаси шифохонага ётқизилган.

"Душманимиз бугун тунда Украинага ҳужумларда 450 дан ортиқ зарба берувчи дрон ва 30 дан ортиқ ракета қўллади. Вазиятни тиклаш ва яхшилаш учун барча чоралар кўрилмоқда", — деди Украина президенти Володимир Зеленский.

Киритилди: 18:12 13.12.2025. Ўқилди: 897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!