Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия Украинага қарши бир вақтнинг ўзида 2000 тагача дрон билан ҳужум уюуштирмоқчи

Россия Украинага қарши бир вақтнинг ўзида 2000 тагача дрон билан ҳужум уюуштирмоқчи

Бу ҳақда Германия Мудофаа вазирлигининг Украинага ёрдамни мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари генерал-майор Кристиан Фройдинг маълум қилди.

Унинг айтишича, Москва дрон ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширмоқда, ва бундай оммавий ҳужумлар Украина ҳаво мудофааси тизими учун жиддий синов бўлади. Генералнинг баҳосига кўра, Украинага дронларга қарши самарали воситалар керак бўлади.

Шунингдек, у Хитой Украинага дронлар учун бутловчи қисмлар етказиб беришни тўхтатгани ва бу соҳадаги экспортни тўлиқ Россияга йўналтирганини билдирди.

"Масалан, Украина бир неча ҳафта олдин ўз дронлари учун Хитойдан эҳтиёт қисмлари оларди, ўзининг дрон ишлаб чиқариш занжири мавжуд эди. Ҳозирда Хитой дронларини ва уларнинг бутловчи қисмларини фақат Россияга экспорт қилмоқда. Биз бунинг натижасини Россиянинг Украинага ҳужумларида кўряпмиз", — дея қўшимча қилди генерал Бундесвернинг YouTube каналидаги интервюсида.

Киритилди: 21:00 20.07.2025. Ўқилди: 1081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!