Гренландия Бош вазири Йенс-Фредерик Нильсен Қўшма Штатлар оролни ола олмайди, деди.
Бош вазир ўзининг Facebookдаги саҳифаси орқали АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландияни АҚШга қўшиб олиш ниятига изоҳ берди.
"Трамп АҚШ Гренландияни оламан, деди. Аниқ айтсам, АҚШ буни ола олмайди. Биз бошқаларникимиз эмасмиз. Биз келажагимизни ўзимиз ҳал қиламиз. Бу кеча содир бўлди. Бугун ҳам шундай. Шундай бўлади", деб ёзади сиёсатчи.
Нилсен Гренландия халқи Америка президентининг бундай баёнотларидан қўрқмаслиги кераклигини таъкидлади.
Аввалроқ Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида Гренландия албатта америкалик бўлишини айтган эди.