Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия Украинага 11 соатлик энг йирик ҳаво ҳужумини уюштурди

Россия Украинага 11 соатлик энг йирик ҳаво ҳужумини уюштурди

Киевдаги Вазирлар Маҳкамаси биноси илк бор зарарланган.

7 сентябрга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари кенг кўламли уруш бошлангандан буён Украинага қарши энг йирик ҳаво ҳужумини амалга оширди. Зарба оқибатида Киевдаги Вазирлар Маҳкамаси биносига илк бор зарар етди.

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, 6 сентябр оқшомидан 7 сентябр тонгига қадар Россия армияси томонидан 818 та ҳаво зарбаси берилган. Бу ҳужум таркибига 805 та “Shahed” туридаги дрон ва турли имитаторлар, 9 та “Iskander-K” қанотли ракетаcи ҳамда 4 та “Iskander-M/KN-23” баллистик ракетаcи киради.

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 751 та нишонни – 747 та учувчисиз учоқ ва 4 та қанотли ракетани уриб туширишга муваффақ бўлган. Шунга қарамай, 9 та ракета ва 56 та дрон нишонига етиб, 37 та объектнинг вайрон бўлишига сабаб бўлган. Ҳужум 11 соатдан ортиқ давом этган.

Киритилди: 18:12 07.09.2025. Ўқилди: 5649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!