Россиянинг Курск вилояти вақтинча губернатори Александр Хинштейн маълум қилишича, украиналик дрон вилоятнинг Хомутовский туманидаги Хомутовка қишлоғида автомобилга портловчи қурилма ташлаган ва натижада бир бола жароҳат олган.
"Ҳужум оқибатида 5 ёшли бола жароҳатланиб, қариндошлари уни дарҳол энг яқин тиббиёт муассасаси – Брянск вилоятидаги Севская марказий туман касалхонасига олиб боришган," дея у ўз Телеграм-каналида ёзди.
Хинштейн қўшимча қилишича, боланинг орқаси ва оёғида шрапнель жароҳатлари бор, аммо қизалоқнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф йўқ. Шунингдек, у автомобилда бўлган ота-онаси жароҳат олмаганини таъкидлади.