"19 июлга ўтар кечаси Украинага 344 та дрон, 12 та “Искандер-М/КН-23” баллистик ракетаси, 8 та “Искандер-К” қанотли ракетаси ва 15 та Х-101 қанотли ракетаси билан ҳужум уюштирилди", дейилади баёнотда.
Украина ҳарбийларининг маълум қилишича, жами 208 та дрон ва ракета уриб туширилган. Жумладан, 185 та Shahed дрони, 9 та Х-101 ракетаси ҳамда 7 тадан "Искандер-М/КН-23" ва "Искандер-К" ракетаси йўқ қилинган. Яна 7 та ракета ва 129 та имитацион дрон нишонга етмиб бормаган, улар “локация бўйича йўқолган” ёки радиоелектрон кураш воситалари билан зарарсизлантирилган.
"5 та ракета ва 30 та зарба берувчи дрон 12 та жойга тушгани, шунингдек, уриб туширилган ракета ва дронларларни парчалари 7 та ҳудудга қулагани қайд этилди", дея баёнот берди Украина ҳарбийлари.