Бугун 1 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия тунда Украина ҳудудига 450 та дрон ва ракета учирди

Россия тунда Украина ҳудудига 450 та дрон ва ракета учирди

Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари маълум қилди.

"21 июлга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Украинага ҳужумда жами 426 та Shahed типидаги зарба берувчи дронлар ва уларнинг имитацион нусхаларини, 5 та Х-47 М2 “Кинжал” аэро-баллистик ракетасини, 4 та “Калибр” қанотли ракетасини, 1 та “Искандер-К” ракетасини ҳамда 14 та Х-101 қанотли ракетасини қўллади", дейилади Украина Қуролли кучлари баёнотида.

Украина ҳарбийлари томонидан 200 та Shahed дрони ва 24 та ракета уриб туширилган ёки радиоелектрон кураш воситалари ёрдамида зарарсизлантирилган. Яна 203 та дрон-имитатор радар орқали кузатувдан йўқолган ва нишонга етиб бормаган.

"3 та жойда 23 та зарба берувчи дрон нишонга теккан, 12 та ҳудудда эса уриб туширилган дронларнинг қулагани аниқланган", дейилади Украина Ҳаво кучлари қўмондонлиги хабарида.

Киритилди: 13:05 21.07.2025. Ўқилди: 780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!