Бугун 26 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия Трампнинг Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги сўзларидан хафа бўлди

Россия Трампнинг Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги сўзларидан хафа бўлди

Қўшма Штатлар Иккинчи Жаҳон урушида Совет Иттифоқига ёрдам берди, аммо "улар учун бу бизнес эди". Бу ҳақда Кремл расмийси Дмитрий Песков Америка президенти Доналд Трампнинг Россия АҚШга бу урушда ғалаба қозонишига ёрдам бергани ҳақидаги сўзларига изоҳ берар экан, айтиб ўтди.

"Сиз президентга бўлган ҳурматимиз билан бирга, у билан келишмай қолишимиз мумкин бўлган мавзуни кўтариб чиқдингиз. Трамп президент аллақачон Америка ва Европа ўртасида океан борлигини таъкидлаган эди... уруш бошқа қитъада содир бўлган..." - деди у журналистларнинг АҚШнинг янги раҳбари сўзларига изоҳ бериш илтимосига жавоб берар экан.

Песковнинг айтишича, "Ғалаба учун энг катта тўловни СССР тўлади, гарчи АҚШ ёрдам берган бўлса-да, улар доимо пул ишлашган - бу ҳар доим бизнес бўлган."

Кремль вакили таъкидлашича, ҳозирги пайтда Вашингтон "пул ишлаш орқали Украинага ёрдам бермоқда."

"Биз АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ёрдамини ҳеч қачон унутмаймиз. Умид қиламизки, АҚШ ва Трамп Ғалабанинг 80 йиллиги қувончини биз билан баҳам кўради," - дея қўшимча қилди у.

Бир кун олдин Америка президенти рус халқини севишини ва Россия президенти Владимир Путин билан доимо жуда яхши муносабатда бўлганини айтган эди.

"Биз ҳеч қачон унутмаслигимиз керак, Россия бизга Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонишда ёрдам берди ва бу жараёнда деярли 60 миллион кишининг ҳаётини йўқотди," - деб ёзди Трамп.

Киритилди: 21:10 24.01.2025. Ўқилди: 2404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!