Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ташқи қарзини рублда тўлайди - Володин

Россия ташқи қарзини рублда тўлайди - Володин

АҚШ Россия Федерациясининг ташқи қарзига хизмат кўрсатиш учун долларда тўловларни сунъий равишда тақиқлаш орқали Россия учун муаммо яратмоқчи, аммо Россия рублда тўловларни амалга оширади, мамлакатда кераклича маблағлар бор. Бу ҳақда Давлат думаси спикери Вячеслав Володин Telegram-каналида маълум қилди.

“Биринчидан, бизда тўловлар учун барча зарур маблағлар мавжуд. Иккинчидан, биз рублда тўлаймиз. Бу АҚШнинг танлови. Уларнинг ўзлари долларда тўловларни тақиқлаб қўйган. Бугун рубль сезиларли даражада мустаҳкамланди ва бизда бозордаги вазият яхши”, - деб ёзди Володин.

Унинг сўзларига кўра, Россия қарори АҚШ Россиянинг ташқи қарзига хизмат кўрсатиш лицензиясини узайтирмаслик орқали мамлакат олдига қўймоқчи бўлган муаммоларга жавобан қабул қилинган.

“Бизда рублда ўзаро ҳисоб-китоблар тажрибаси бор. Газ шартномалари буни кўрсатди. Қўшма Штатлар ва уларнинг қарорларини қўллаб-қувватловчи йўлдошлар рублга кўниксин”, - дея таъкидлади Володин.

Киритилди: 07:00 26.05.2022. Ўқилди: 4116 марта. Фикрлар сони: 19 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!