Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Россия Шакар экспортини тақиқлаётганлиги сабаб Ўзбекистонда шакар нархи ошиши" ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлигини маълум қилди.
Вазирлик малумотиги кўра Республикамиз аҳолисининг шакарга бўлган йиллик эҳтиёжи 700.000 тоннани ташкил қилиди.
Юртимизда Шакар ишлаб чиқарувчи 2 завод "Angren Shakar" ва "Xorazm Shakar" МЧЖ нинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 900.000 тоннани ташкил қилади.
Заводларга ҳом-ашё Бразилия ва Хиндистондан импорт қилинади.
Айни вақтда заводлар савдога кунига 2100 тонна шакар чиқармоқда ва улардан атиги 300 тоннаси сотилмоқда холос, дейилади вазирлик хабарида.