Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия селитраси юкланган MV Ruby кемаси "мега-бомба" деб аталмоқда ва унинг Европа портларига киришига рухсат берилмаяпти

Россия селитраси юкланган MV Ruby кемаси "мега-бомба" деб аталмоқда ва унинг Европа портларига киришига рухсат берилмаяпти

Бу ҳақда Тhe New York Times хабар берди

Жорий йилнинг август ойида Малта байроғи остида сузувчи МV Ruby юк кемаси (БААнинг Ruby Enterprise компаниясига тегишли) Мурманск вилоятининг Кандалакша шаҳридаги портни тарк этди. Унинг бортида 20 минг тонна аммиакли селитра бор. Африка томон сузаётган кема йўлда шикастланди.

Сентябр ойи бошида кема Норвегиянинг Тромсё портида кўздан кечирилган ва таъмирлаш учун бошқа портга жўнатилган.

Литва расмийлари юк кемасини Клайпеда портига киришига рухсат бермади. Мамлакат расмийлари кемани "сузувчи мега-бомба" деб атади ва Россия томонидан қўпорувчилик эҳтимолидан хавотир билдирди.

Малта ҳам кеманинг ўз ҳудудига киришига рухсат бермади. Европа давлатлари 2020 йил август ойида Байрут портида содир бўлган портлаш такрорланишидан хавотирда. Ўшанда Байрут портида 2750 тонна аммиакли селитра портлаши оқибатида 280 киши ҳалок бўлган ва 6000 киши жароҳатланган эди. Шунингдек, порт ва унга туташ ҳудуддаги кўплаб биноларга зарар етган эди.

Киритилди: 23:40 07.10.2024. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!