Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия Самарқанддаги Шахмат Олимпиадасида иштирок этмайди

Россия Самарқанддаги Шахмат Олимпиадасида иштирок этмайди

Самарқанд сентябр ойида дунё шахматининг асосий марказига айланади. 15–27-сентябр кунлари қадимий шаҳар 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади. Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 2 минг нафардан ортиқ шахматчи иштирок этиши кутилмоқда.

Олимпиада арафасида иштирокчилар таркиби бўйича муҳим янгилик ҳам маълум бўлди. Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) Россиянинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари Самарқанддаги мусобақада қатнашмаслигини эълон қилди. Шу тариқа, россиялик шахматчилар кетма-кет учинчи Олимпиадани ҳам ўтказиб юборади.

Турнирда жаҳон рейтингининг кучли ўнталигидан жой олган айрим машҳур гроссмейстерлар ҳам кўриниш бермайди. Хусусан, Магнус Карлсен ва Ҳикару Накамура Самарқандга келмайди.

Шунга қарамай, Олимпиада таркиби юлдузли бўлиши кутилмоқда. Фабиано Каруана, Уесли Со, Ҳанс Ниеманн ҳамда амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу каби таниқли гроссмейстерлар Ўзбекистонда дона суради.

Киритилди: 21:46 24.08.2026. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!