Россия разведкаси Белгия сиёсатчиларини қўрқитиш орқали Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланишни блоклаш кампаниясини ташкил этган. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Европа махсус хизматлари маълумотларига кўра, ушбу кампания Белгия раҳбарияти ва Россия активларининг асосий қисми сақланувчи Euroclear депозитарийсини бошқарувчи шахсларга қаратилган эди. Хусусан, Euroclear бош директори Валери Урбен турли таҳдидлар олган.
The Guardian билан суҳбатлашган европалик амалдорлар бу кампания учун масъулиятни Россия ҳарбий разведкаси (ГРУ) зиммасига юклайди, аммо бу хулосаларнинг қайси асосга таянилгани кўрсатилмаган.