Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатнинг йирик саноат бирлашмаларига ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархини чеклаш юзасидан ўз фикрларини билдиришни сўраган.
“Коммерсанть” хабарига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳозирда иккита вариантни кўриб чиқмоқда. Биринчи вариантга кўра, 2026 йилдан бошлаб чакана савдо тармоқлари орқали сотиладиган маҳсулотларнинг камида 80 фоизи узоқ муддатли, тўғридан тўғри шартномалар асосида фиксацияланган нархларда бўлиши керак.
Иккинчи вариантга кўра, маҳсулотларнинг 80 фоизи учун минимал ва максимал улгуржи нархлар бевосита давлат томонидан белгиланади.
Россия ҳукумати томонидан тартибга солиниши мумкин бўлган маҳсулотлар сирасига картошка, сабзи, карам, лавлаги, помидор, пиёз, сут, тухум, шакар, олма, бодринг, кунгабоқар ёғи киради. “Коммерсант”га кўра, бу ташаббусга нархлардаги кескин ўсишлар туртки бўлган.