Бу ҳақда Запороже вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Фёдоров маълум қилди.
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг аниқлик киритишича, ҳужум оқибатида 12 киши жароҳат олган. Камида тўққизта бино зарар кўрган.
Фёдоровнинг айтишича, дам олиш базасига камида тўртта зарба берилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумда авиабомбалар қўлланилган бўлиши мумкин.